
Кўмак
Маҳсулотдан қандай фойдаланишни билмоқчи бўлсангиз ёки телефонингиз
қандай ишлаши лозимлигини аниқ билмасангиз, телефонингиздаги
фойдаланувчи қўлланмасини диққат билан ўқинг.
Агар бу муаммоингизни ҳал қилмаса, қуйидагилардан бирини бажаринг:
•
Телефонингизни қайта ёқинг. Телефонни ўчиринг ва батареяни ажратиб
олинг. Тахминан бир дақиқадан сўнг, батареяни ўрнига жойлаштиринг ва
телефонни ёқинг.
•
Телефон дастурини янгилаш
•
Асл стандарт созламаларни тиклаш
Агар муаммо ҳал бўлмаса, тузатиш имкониятларини билиш учун Nokia-га
мурожаат қилинг. www.nokia.com/repair-га утинг. Телефонингизни тузатишга
юборишдан олдин, ҳар доим маълумотларни захираланг.