Bluetooth уланиши ҳақида
Меню
>
Созламалар
>
Уланиш
>
Bluetooth
-ни танланг.
Сиз телефонлар, компьютерлар, минигарнитуралар ва автомобил учун симсиз
алоқа тўпламлари каби мос келувчи бошқа қурилмаларга симсиз уланишингиз
мумкин.
Сиз ушбу уланишдан фойдаланиб телефонингиздан объектларни юборишингиз,
мос келувчи шахсий компьютер орқали файлларнинг нусхаларини кўчиришингиз,
ҳамда мос келувчи принтер ёрдамида файлларни чоп этишингиз мумкин.
Bluetooth симсиз технологиясига эга бўлган қурилмалар бир-бирига яқин бўлиши
талаб этилмайди, чунки ушбу технология радиотўлқинлардан фойдаланади.
Лекин, улар ўртасидаги масофа 10 метрдан (33 фут) ошмаслиги керак, ва бундай
уланишга деворлар ёки бошқа электрон жиҳозлар каби тўсиқлар ҳалақит бериши
мумкин.
26
Уланиш
Телефонингиз қулфланганда, фақат ваколатли қурилмага уланиш мумкин.
Маслаҳат: Бош экрандан Bluetooth созламаларига кириш учун ёрлиқлар
виджетига ёрлиқ қўшиб қўйинг.
Аҳамият беринг: Баъзи мамлакатларда Bluetooth технологиясидан
фойдаланишга чеклашлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Мисол, Францияда
Bluetooth технологиясидан фақат ичкарида фойдаланишингиз мумкин. 2012 йил
1-июлдан кейин Францияда ушбу маҳсулотнинг Bluetooth технологиясидан
ташқарида фойдаланишга чеклов Европа Иттифоқида қайтариб олинади.
Қушимча маълумот учун маҳаллий маъмурларга мурожаат қилинг.