SIM картани ва батареяни жойлаштиринг
Аҳамият беринг: Ҳар қандай панeлларни oлишдан oлдин қурилмани ўчиринг,
зарядлаш мoсламаси ва ҳар қандай бошқа қурилмаларни ажратиб oлинг. Ҳар
қандай панелни алмаштириш жараёнида электрон қисмларга тегманг.
Қурилмани ҳар дoим панeллари ўрнига қўйилган ҳoлда сақланг ва ишлатинг.
Муҳим: Ушбу қурилма фақат стандарт SIM карта билан фойдаланиш учун
мўлжалланган (расмга қаранг). Мос келмайдиган карталардан фойдаланиш ушбу
карта ва қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган
маълумотларга зарар келтириши мумкин. Илтимос, mini-UICC қирқими мавжуд
бўлган SIM картадан фойдаланиш учун мобил тармоқ операторингизга мурожаат
қилинг.
Муҳим: SIM картани шикастламаслик учун, доимо картани ўрнатиш ёки
чиқаришдан олдин батареяни чиқаринг.
Бу телефон қуйидаги билан ишлашга мўлжалланган BL-5C батарея. Доим
оригинал Nokia батареяларидан фойдаланинг.
Агар фақат битта SIM картангиз бўлса, картани ички SIM карта ушлагичга
жойлаштиринг.
SIM картага чизиш ва уни букиш картанинг бузилишига ҳамда ундаги
алоқаларнинг йўқолишига олиб келади. Шунинг учун фойдаланиш, ўрнатиш ва
чиқариб қўйиш пайтларида эҳтиёт бўлинг.
1 Телефоннинг юқорисидаги чуқурчага бармоғингизни ўрнатинг ва
эҳтиёткорлик билан орқа қопқоқни(1) кўтаринг ва олиб қўйинг. Агар батарея
киритилган бўлса, уни чиқариб олинг (2).
2 SIM карта ушлагичини очинг (3) ва SIM картани киритинг ёки ажратиб олинг
(4 ёки 5). Картанинг тегиб турган юзаси пастга қараб турганлигига ишонч
ҳосил қилинг.
Ишга киришиш
7
3 Батарея ва батарея оралиғининг контактларини текисланг ва батареяни
киритинг (6). Орқа қопқоқни алмаштириш учун пастки қулфлаш фиксаторини
ўзларининг уяларига қаратиб тўғриланг (7) ва қопқоқ жойига тушганича пастга
суринг (8).