Хотира картасини киритиш
Фақат Nokia томонидан ушбу қурилма учун тасдиқланган мос келувчи хотира
карталаридан фойдаланинг. Мос келмайдиган карталар ушбу карта ва
қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган маълумотларга
зарар келтириши мумкин.
Сизнинг телефонингиз қуйидаги ҳажмгача бўлган хотира карталарини қўллаб-
қувватлайди 32 Гбайт.
1 Телефонни ўчиринг ва орқа қопқоқ ва батареяни ажратиб олинг.
2 Хотира карта ушлагичини бўшатиш учун ушлагичдаги кўрсатилган стрелка
йўналишида ушлагични суринг. Хотира карта ушлагичини кўтаринг (1).
3 Мувофиқ хотира картасини киритинг. Картанинг тегиб турган юзаси пастга
қараб турганлигига ишонч ҳосил қилинг (2).
4 Хотира карта ушлагичини туширинг (3).
Ишга киришиш
9
5 Хотира карта ушлагичини қулфлаш учун ушлагични ўзининг асл жойига
суринг (4).
Хотира картасини ажратиб олинг
1 Телефонни ўчиринг.
2 Орқа қопқоқ ва батареяни чиқариб олинг.
3 Хотира карта ушлагичини бўшатиш учун ушлагичдаги кўрсатилган стрелка
йўналишида ушлагични суринг. Хотира карта ушлагичини кўтаринг ва хотира
картасини чиқаринг.