Сенсорли экран билан ишлаш
Сенсорли фойдаланувчи интерфейсига таъсир ўтказиш учун сенсорли экранга
бармоғингиз билан уринг ёки уриб ушлаб туринг.
Илова ёки бошқа экран элементини очинг.
Илова ёки бошқа экран элементига бармоғингиз билан уринг.
Объектга оид вариантларга кириш
Объектга бармоғингиз билан уриб ушлаб туринг. Вариантларга эга бўлган
диалогли меню пайдо бўлади.
Рўйхат ёки меню бўйлаб ҳаракат қилиш
Бармоғингизни экранга қўйиб, тезлик билан экран юқорисига ёки пастига суринг,
сўнгра бармоғингизни кўтаринг. Экрандаги объектлар бармоғингизни олган
14
Асосий қўлланма
пайтдаги тезлик ва йўналишда ҳаракатланади. Ҳаракатланувчи рўйхатдан
объектни танлаш ва ҳаракатни тўхтатиш учун объектга бармоғингиз билан уринг.
Бармоқ билан силаш
Бармоғингизни экранга қўйинг ва керакли йўналиш бўйлаб бир маромда суринг.